View in Telegram
Тақводор ва ихлосли қалбларга берилувчи неъматлар Парвардигорга ихлос билан солиҳ амаллар қилган ва тақво ила ибодат қилган қалбларни Аллоҳ қирқ неъмат билан мукаррам қилур. Бу кароматларнинг йигирматаси бу дунёда, йигирматаси охиратда берилади. Шунингдек, мазкур неъматлар ортида неча-неча ҳикматлар яширингандир. Бу дунёда берилувчи неъматлар: 1. Холис ибодат қилувчи банда доим Аллоҳни зикр қилади ва ҳамд-сано айтади. Аллоҳ азза ва жалла ҳам доим у бандасини балолардан асрайди. 2. Аллоҳ сендан рози бўлади, сени улуғлайди. 3. Аллоҳ мўминнинг вакили бўлади. Барча ишларнинг тадбирини Аллоҳ ҳукм қилади ва мўминнинг ишлари ривож олишини таъминлайди. 4. Аллоҳ сени яхши кўради. У меҳрибон Зотга суюкли банда бўлишдан ортиқ улуғ саодат йўқдир. 5. Аллоҳ ризқ-насиба, ҳар нарсанинг чиройлиси, яхшисини сенга ато қилади. 6. Аллоҳ сенга яқин бўлади, доим мададкор бўлади. Ҳидоят йўлида адашишингдан сени асрайди. 7. Роббим инояти туфайли зафарга эришасан. Душманларнинг ёмонлигидан Ўзи сени асрайди. 8. Аллоҳ сенга иззат ва шараф беради. Дунё зиллатини сенга муносиб кўрмайди. 9. Юксак мартабалар соҳиби қилади. 10. Аллоҳ сени қалбан бошқалардан бой, комил ва оилада саодатли қилади. Қалбингга ҳузур-ҳаловат беради. 11. Аллоҳ қалбингга ҳидоят нури, ҳикмат, маърифат ато этади. 12. Қалбингга бахт, қувонч нашидасини берадики, мусибат, инсонларнинг адовати, шайтон васвасаси туфайли қайғуга тушмайсан. 13. Аллоҳ инояти ила инсонлар сендан ҳайиқади ва иззат-икром қиладилар. 14. Қалбларнинг меҳри бўласан. Шафқатингдан неча-неча инсонлар меҳр-муҳаббатни ҳис этадилар. 15. Аллоҳ ризқ-насибангга насиба, покизалик беради. 16. Ер-у кўкдаги барча мавжудот сенинг измингда бўлади. 17. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам сенга итоат қилади. Меҳр-ла парваришласанг, сенга дўстлик қилади. 18. Дунёнинг калити қўлингга берилади. Аллоҳ лутфи ила истасанг хазина, истасанг сув чиқарасан. 19. Аллоҳ ила инсонлар орасида ришта пайдо қиласан. Инсонлар ҳам сендан яхшилик, тақво, маърифатни ўрганади. Сен Аллоҳдан мадад оласан. Инсонлар эса сендан. 20. Сенинг дуоларинг ижобат бўлади. Аллоҳ наздида ибодатинг мақбул бўлади ва қилган ниятларингга эришасан. Кимни мағфират сўраб, гуноҳларини кечиришини сўрасанг, Аллоҳ ўша банданинг ҳам гуноҳидан ўтади. "Обидлар йўли" китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily