View in Telegram
БОЛАГА "ПАМПЕРС" ТАҚИШ ЗАРАРЛИМИ? Ассалому алайкум, самимий ва тутуруқли зотдан чиққан тутуруқли ўқирманлар. Бугун сизларга Японияда янги туғилган болаларга қилинган шароитлар ҳақида айтиб бераман. Олдиндан айтиб қўяй, Япониянинг Шимолий Корея билан чегарасида яшаб, "Нега ундай деяябсан? Бизда бунақа шароитлар йўқ-ку!" дейдиганлар бўлмасин! Шимолий Корея томонларни билмайман мен) Мен фақат Токио ҳақида, ўзимни маҳаллам ҳақида, ўзим яшайдиган "Аслзодалар" маҳалласи, "Самимийлар" кўчаси 10 - уйда бўлаётган воқеаларни ёзаябман) Кейин, кўзим билан кўрмасам, танамда ҳис қилмасам, илмий асосларга асосланиб, ўрганиб ёзмасам, ёзмайман) Травмаларингизни бошқаларга тош отиб даволай олмайсиз, онониб кетай сизлардан) Хуллас, бугун эрталабдан ишга кетиш олдидан, эшик жиринглади. Очиб қарасам, "Маҳалла"миздан бир дунё "Памперс"лар келибди. Боламиз туғилгандан бери, бир марта ҳам "Памперс" сотиб олмадим. Ҳаммаси давлат томонидан берилди. Нафақат "Памперс" балки, сут ичадиган идиш, кийимча, кўрпача, чақалоқ учун ишлатадиган ҳамма нарса беришди. Қўрқиб турибман, "Маҳалла" томонидан яна битта хотин ҳам бериб юбормаса бўлди, булар бу кетишда) Умуман, Японларда болалар учун шароитни яхши қилиб қўйишган. Ойига ҳар битта болага 100$ атрофида бола пули берилади. Шифохона, дорилар ҳам 16 ёшгача текин! Яқинда янги қарор чиқди. Энди иккинчи боладан кейин, 3-4-5-6 чиларга ҳар бирига 200$ дан ошиқроқ бола пули беришаркан! Машетгача ўқиб, "Бўлди, Японияга кетаман, 10 та фарзанд кўрсам, ҳар бирига 300$ дан 3000$ бўлар экан" деб хомчўтни бошлаб юборманг. Токио бутун ер шаридаги энг қиммат шахар! Япония бутун коинотдаги энг кўп солиқлар ундириб оладиган давлатлардан. Оладиган маошингиздан жуда кўп миқдорда ушлаб қолишади. Кейин, шунақа "Памперс, иштонча, семичка, Бодироқ" бериб алдаб қўяди-да) Шунақа гаплар. Келинг, постимиз беҳуда кетмасин. "Памперс" ҳақида айтиб берай. памперс бола соғлиги учун ёмонми? деб 3-4 та Япон шифокоридан сўраганман. Деярли, барчаси бир хил жавоб берган. 24 соат болага памперс тақиб қўйишнинг жиддий хавфлари бор экан. Тери таносил касалликлари, боланинг жинсий ривожланишидаги муаммолар каби! Шундай экан "Ўзларининг давларида памперс бўлмаганидан, алам қилиб гапираётган. Келиним ҳам мендек қийналиб таглик ювсин!" деётган қайнонангиз ҳақ экан😀Ҳазилдан ташқари, тунда ёки жуда зарур пайтдан ташқари памперс ишлатмасликни тавсия қилди, Япон доктор! Барчаларингизга яхши кайфият ва саломатлик тилайман! Хурмат билан, Баҳодир Ниппоний)
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily