View in Telegram
МОЧИ ЕБ ЎЛИШ МУМКИН ЭКАН! Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар! Айрим изоҳлар, айрим питнали фикрларни ўқиб, хафа бўлаётурмен. Интернет оламидаги питна-пасодга аралашмайдиган, шахсларга тош отмайдиган, ўзимизникиларга душманлик қилмайдиган ватанпарвар, "череччур" келишган, самимий, поклигимча қолишимга имкон беринг) Мени Телпакфурушларнинг найрангларига аралаштирманг) Келинг, яхшиси, Ҳар доимгидек Японияда кўрганларимни сизга ҳам улашай) Шу десангиз, Японияда "Мочи" деган ширинлик бор. Японлар бу ширинликни жуда яхши кўришади. Айниқса, янги йилда ейишга одатланишган. Бу "Мочи"ни 100 дан ортиқ тури бор. Нима ўзи у? Қандай қилиб тайёрланади? деябсизми? Ҳозир айтаман-да) У "Мочи"ни, бизда қадимда буғдойни қўлда майдалаганга ўхшаб, гуручни майдалаб ун қилишади. Кейин, хамир қилиб биздаги "Пряник" дан сал кичикроқ қилиб ширинлик тайёрлашади. Холодесдан қаттиқроқ, лўмбиллама ширинлик-да. Расмга қаранг. Лўмбиллама қизга эмас, қизнинг қўлидаги лўмбиллама ширинликка қаранг) Ичига мураббо солинганлари ҳам бор. Мевалар солинганлари ҳам бор. Жуда ширин бўлади. Ана шу ширинлик гуручдан тайёрлангани учун ютилиши сал қийинроқ экан-да. Оғизга солганда бутунлай ютиб юборишга ҳаракат қилинса, томоқда тиқилиб қолиши мумкин экан. Токиода, янги йилнинг биринчи хафтасида 9 киши "Мочи" еб, шифохонага тушиб қолган. Афсуски, улардан 3 киши вафот этибди. Шифокорлар "Мочи"нинг тиқилиб қолиш хавфидан Японларни огоҳлантиришди. Бу гапларни сизларга нимага айтаябман. Мабодо, Японияга келсангиз, ёки ўзимизда ҳам Япониянинг "Мочи"лари деган ширинликка дуч келиб қолсангиз, ёзганларимни бир эсланг! "Мочи"ни ейишдан олдин, чой ёки сув ичиб томоқни хўллаб олиш шарт ёки , майда бўлакларга бўлиб, яхшилаб чайнаб ейиш шарт! Шунақа гаплар. Бутун глобал муаммолар турганда, сени "Пряник"ингни бизга нима қизиғи бор дейишга шошилманг. Шу "Мочи"ни билиб қўяверингчи, қаердадир фойдаси тегиб қолар. Заковат-паковатга борганда шу савол тушиб қолар. Заковатда ҳам тушмаса, бирор жойда бахслашиб қолсангиз, "Нега хотининга калиш олиб бермагансан?" га ўхшаб, "Сен мочини биласанми?" деб рақибни мот қилишда фойдаси тегар) Ёки, чойхона-пойхонада ҳамма нарсани билгандек ақлли кўриниш учун "Энди, Японларда мочи деган нарса бор" деб гап бошларсиз. Ҳеч бўлмаса, овсин билан урушиб қолганда, ҳамма гапни айтиб бўлдингиз, гап тугади. Охирги усул "Сизнинг паст оилангиз мочини ҳам билмаса керак" деб кўринг, ўчади)) Барчаларингизга яхши кайфият тилайман! Хурмат билан, лўмбиллама келишган йигит, Баҳодир Ниппоний)
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily