View in Telegram
ЭНДИ, МЕН ҲАМ ЭЛЧИМАН! Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Шу десангиз, ўтган ҳафта бизнинг ишхонамизга элчимиз ва сиз расмда кўриб турган йигит ташриф буюришди. Анча сухбатлашдик. Сухбат давомида элчимиз: "Баҳодиржон, Японияда юрган ҳар қандай Ўзбекистонлик, ватанимизнинг элчиси, юзи. Шунинг учун, Японияда яхши тааъсурот қолдириш учун ҳаммамиз ҳаракат қилишимиз керак!" дедилар. Шундан буён ўзимни "Ўзбекистонни нг Япониядаги элчиси" деб тасаввур қилиб юрибман. Ҳазил-ҳузул ўзини йўлига. Келинг, "Япониядаги жадидларимиз" рукнимизни давом эттирамиз. Сиз расмда кўриб турган йигит- Fakhriddin N. Ergashev Талабалик йилларида Япония давлат раҳбарининг қароргоҳига таклиф қилинган, "Японияда энг яхши ўқитувчи" номинатсиясини олган, "Японияда нотиқлик санати"да ғолиб бўлган! Қўйингки, бир хорижлик талаба нимага эришиши керак бўлса ҳаммасига эришган. Шу битта Жудода Ута Абени акасини енгмаган холос) Қолган ҳамма ғалабага эришган) Қаҳрамонимиз ўрта мактабни тугатиб, Дипломатиянинг литсейига кириб, ўша ердан Германияга дастур бўйича бориб келганлар! Инанкейин, Шарқшунослик университетини тамомлаганлар. Инанкейин, Япониядаги чет тиллар университетига 100% лик грантни ютиб олиб, магистратура босқичида ўқиганлар! Ана шу Японияда ўқиб юрган пайтларида "Япон тилидан нотиқлик санати" мусобақасида қатнашиб 500 га яқин талабалар ичида ғолиб бўлганлар. Инанкейин, ўша пайтдаги давлат раҳбарининг рафиқаси томонидан давлат раҳбарининг қароргоҳига чақирилганлар. Бу жуда катта натижа! Хуллас, бугунги қаҳрамонимиз юқорида айтганимдек талабалик йилларидаёқ эришмаган натижаси қолмаган. Айни пайтда, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида фаолият олиб бораябдилар. Ўзбекистонга инвесторларни жалб қилиш бўйича 1000 га яқин презентатсия қилишди-ёв. Бир нечтасини ўз кўзим билан кўрганман. Ўзбекистонга Япониялик инвесторлар, компаниялар боришса билингки, бугунги қаҳрамонимизнинг ҳам ҳиссаси катта! Хулоса қиладиган бўлсак, азиз ота-оналар фарзандингизнинг қўшимча дарсларидан пулларингизни аяманг. Насиб этса минг баробар бўлиб қайтади. Хурматли ёшлар, ўқинг. Ўқиб китобларни ичак-човоқларини чиқариб ташланг. Бугун муваффақиятга эришганларнинг жуда кўпчилиги ўқиб эришганлар. Сиз ҳам уддалайсиз. Илоҳим, барчаларингизнинг фарзандларингиз "Бу бола, мени болам" дейдиган даражада фахрлантирсин. Давлатимизга, жамиятимизга, икки дунёмизга нафи тегадиганлардан бўлсин! Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily