БОЛАЛАРИНГИЗНИ КЎРИНМАС БАЛОДАН АСРАНГ!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун, яқинда 5 га кирадиган ўғлимни болалар майдончасига ўйнатишга олиб чиқдим. Битта дўсти ҳам ўша ерда экан. Қўлида "Нинтендо" деган ўйин ўйнайдиган, компютердан кичикроқ, телефондан каттароқ матоҳ. Бизни болалигимизда "Тетрис", "Сега" деган ўйинлар бўлар эди. Шуни замонавий варианти. Бояги бола бир четга ўтириб олиб ўйин ўйнаябди. Ўйинга муккасидан кетганларни кузатсангиз, нафақат қўллари билан оғзининг ҳам бир тарафи қийшайиб ҳаракатга келиб кетади
😁 Ота-онаси олишга олиб бериб, энди қайтара олмаётган экан.
Шуларни эшитиб болалигим эсимга тушди. Бизнинг болалигимизда "Сега" деган ўйинлар оммалашган эди. Бўшаган шиша, баклашка ёки пул олиб бориб ўйнасангиз бўлар эди. Ўйнашга қизиқардик. Аммо, ота-онамизнинг жиддий қаршилиги сабабли муккасидан кетмадик. Бола бўлиб хафа бўлганмиз. Аммо, ҳозир раҳмат айтаман. Раҳмат аяжон, раҳмат дадажон.
У ўйинларга муккасидан кетиш ёмон-да. Бир синфдошимиз бўлар эди. Математика, физикадан жуда ҳам кучли эди. Ҳамма синфдошлар ўша боладан кўчирар эди. "Арақ еди, сeни арақ" дегандек, шу компютер ўйинлари еди шу болани ҳам. Дарсдан қочиб компютерхонага кетарди. Овқат емаса емасди, компютер ўйинларига кетарди. У бола йўқолиб қолса изланадиган биринчи манзил- подвалдаги компютерхона эди. Хуллас, 2 йил олдин ўша синфдошимни учратиб қолдим. Бир ишни бошини тутмаган. Бир тутуруқли оила қилмаган, жамиятнинг энг қуйи поғонасидаги одам бўлиб қолибди. Жуда ачиндим. Чунки, синфда анча-бунчадан иқтидорли эди. Ота-онасини ҳам топиш-тутиши яхши эди. Энг ачинарлиси, ҳозир ҳам борар манзили "Плей стешн" бўлиб қолибди.
Ҳикояга ечим берадиган бўлсак, Япониядаги шу ҳолатни ўрганиб чиқдим. Мутахасислар, Японияда ўйинларга муккасидан кетишлик- Алкоголизм ва гиёҳвандликданда ёмонроқ аҳволда деб бахо беришибди. 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган бўлган болаларда телефон, онлайн ўйинлар, компютер ўйинларига муккасидан кетиш- келажагининг 80% ни йўқотиш деб хулоса беришибди. Муаммога ечимни эса, 7-8 та олим деярли бир хил фикр берган: ЧЕКЛАШ, Болаларни спорт билан қўшимча дарслар банд қилиш, болаларга кўпроқ вақт ажратиш ва уларни ташқаридаги машғулотларга жалб қилиш!
Хурматли ота-оналар, болаларингизни кўринмас вируслардан асранг. Фақат "Телефон ёмон, компютер ёмон" деб 21 асрда қолоқ бола қилиб қўйманг-да) Нимаси ёмонлигини тушунтириб, чеклаш мақсадга мувофиқ бўлса керак. Кейин, болага наъмуна ҳам бўлинг-да. Ўзингизни уриб кетган бўлиб, болага Амриш Пурини бидиш-бидиш деган қарашидан қилиб: "Қилма" дейишлик ҳам иш бермайди. Вақт ажратиб дин-у диёнатдан, одоб-аҳлоқдан ҳам ўргатиб туринг-да)
Баҳодир ИСКАНДАРОВ!