ЯПОНИЯДА АҲОЛИ ИНҚИРОЗИ!
Ассалому алайкум, қадрли туғарманлар.
Бугун эрталаб телефонимни текширсам, сиз расмда кўриб турган расмни Кеио университетидаги бир танишим менга жўнатибди. "Баҳодирсан, қара бу статистика 6 ой олдинги статистикадан ҳам дахшатли!" деб ёзиб юборибди.
Хуллас, сиз кўриб турган бу расмда Япониядаги аҳоли камайиши кузатилаётган ҳудудлар кўрсатилган. Кўк рангдаги ҳудудлар аҳоли кескин камайиб кетган ҳудудлар. Сезганингиздек, ҳамма жой кўм-кўк!
Эсингизда бўлса, 2-3 ой олдин ҳам статистикани кўрсатган эдим. Ундаги расмда жуда кўпчилик ҳудудда аҳоли камайиши кузатилган эди-куя, аммо, 5-6 та ҳудудда камаймаган эди. Яъни бошқа рангда эди. Афсуски, 2024 йил Декабр ҳолатига кўра, бутун Япония ҳудудларида аҳоли камайибди. Кўм-кўк!
Менга бу статистикани жўнатган Япон билан анча сухбатлашдик. Ҳазил-ҳузуллар қилдик. "Менга ўз фикрларинг, ечимларингни айтчи" дейди. Мен ҳам "Бутун дунё битта кўр билан битта чўлоққа қолиб кетибди-да дегандек, бутун Япониянинг аҳоли муаммоси битта Япон билан битта мигрантга қолиб кетдими? Менга нима дейсан, мен яхшигина туғиб-туғилиб яшаб юрибман. Ўзингни Японларинга айт!" деб ҳазиллашиб қўйдим)
Ҳақиқатда, Япониянинг аҳоли муаммоси аянчли аҳволга келди. Аҳоли камайиши етмагандек, ҳозирги аҳолининг жуда кўпчилик қисми қариялар. Сухбат давомидаги Япон танишимнинг фикрларини сиз билан ҳам улашмоқ истайди бу кангул:
"Бу масаланинг ечимини топиш қийин. Ҳукумат пул берган тақдирда ҳам одамлар фарзанд кўрмай қўйишди. Сиёсатдагилар ҳам фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб қолган, оддий одамлар ҳам фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб қолган. Бола ортиқча ташвиш дея қаралаябди. Бир пайтлар Японияда одамдан бошқа бойлиги йўқ эди. Одамлари эвазига ривожланган эди. Бугун шу бойлигимизни йўқотаябмиз. Одамларни қанақадир Илоҳий ишончи бўлмаса, оилага, болага тарғиб қилиш қийин масала экан" деди.
Анча жиддий ўйланиши керак бўлган гаплар гапирди. Ҳа азизлар, ҳар доимгидек ўша гап: Бизни газимиз, олтинларимиз, ер ости бойликларимиз эмас, ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ қутқаради.
Шунақа гаплар. Милодий 2024-тугаб, 2025 йил кириб келишига ҳам саноқли вақтлар қолди. Қорбобони излаб, оливьени ҳаракатида уёқдан-буёққа югурмай, ҳозироқ кейингисига ҳаракатни бошланг. Ишондим а?))
Баҳодир ИСКАНДАРОВ!