1$=13 000 сўм
Ўзбекистоннинг айрим банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 000 ва ундан юқори этиб белгиланди. Сотиб олиш курси эса 11 940 сўмгача кўтарилди.
Марказий банк 1 АҚШ долларининг 6 январдаги курсини 12 942,01 сўм этиб белгилаган эди. Шундан сўнг 6 январь соат 11:00 ҳолатига кўра 5 та тижорат банкида 1 АҚШ доллари 13 000 ва 13 005 сўмдан сотилмоқда.
Хусусан, Infinbank, OFB, Tenge Bank, Hamkorbank 1 АҚШ долларини 13 000 сўмдан, KDB bank Uzbekistan эса 13 005 сўмдан сотмоқда. «Халқ банки», Anor bank ва «Алоқа банк» долларни энг арзон нархда — 12 945 сўмдан таклиф қилмоқда.
Сотиб олиш курси эса банкларда 12 880 сўмдан 12 940 сўмгача (фақат Asakabank’да) бўлган оралиқа белгиланган.
Манба: ГазетаУз.
👉 @Azizbekh17mem