Кўпроқми ёки яхшироқ?Сиз ўсишингиз учун бирор нарсани кўпроқ ёкида яхшироқ қилишингиз керак.
Лекин савол туғилади: қайси бирига эътибор қаратиш керак?
Келинг бу саволга математик жавоб қидирамиз.
Агар кўпроқ қилиш учун талаб қилинадиган қўшимча ҳаракатингизнинг кутаётган даромадингизни яхшироқ қилиш учун талаб қилинадиган қўшимча ҳаракатингиздан кам бўлса, яхшироқ қилишга эътибор қаратасиз.
Аксинча бўлса, кўпроқ қилишга эътибор қаратасиз.
Мисол 1:Сизда битта сотувчи бор. У ҳафтасига 1 та шартнома олиб келади. Сиз сотувни оширишингизни икки та вариант бор:
Унинг мижозларни ёпа олиш кўрсаткичини яхшилаш (кутилаётган даромад: ёпилиш даражаси +20%).
Яна бир сотувчини ёллаш (кутилаётган даромад: сотувлар 100% ошади - яъни, сотув икки баравар кўпаяди).
Иккаласи ҳам тахминан бир хил вақт талаб қилади. Қайси бирини қилган бўлардингиз?
Катта эҳтимол билан #2 - сизга шунчаки кўпроқ сотувчилар керак.
Мисол 2:
Энди сизда ҳафтасига 1 та шартнома келтирадиган 20 нафар сотувчи бор. Сиз 2х ўсиш имкониятини кўриб чиқяпсиз.
Жамоадаги ёпилиш даражасини яхшилаш (+20%).
4 та янги сотувчини ёллаш ва ўқитиш (+20%).
Қайси бири? Катта эҳтимол билан #1.Жамоадаги сотув фоизини, масалан, 25% дан 30% га ошириш учун жамоани ўқитиш, тўртта янги одамни ишга олиб, уларни ўргатишга қараганда камроқ вақт ва куч талаб қилади.
Аммо бир вақтдан сўнг жамоанинг ёпилиш даражаси имкониятнинг юқори чегарасига етиши мумкин.
Ўша пайтда, жамоадан яна 20% яхшиланишини кутишингиз қийин бўлади.
Ўшанда яна янги сотувчиларни ёллашга қайтасиз.
Бу қарорларни тўғри қабул қилиш орқали бизнесингизни қандай ўстиришни аниқлаб олишингиз мумкин.
“Full Contact” дан 7 кун БЕПУЛ фойдаланиб кўринг:
👇@IsaevFullContact_bot Telegram:
@AlisherIsaev_blogiInstagram: AlisherIsaev_Milliard
#Бизнес