View in Telegram
Alibek Anvariy
#Шоир #44_ёшда #Муродхона_тўйхона
ШОДМОНҚУЛ САЛОМ
Ер дардидан яралганман, Тупроқдан ўзга йўргак йўқ. Якуним ҳам замин эрур, Заминдан ўзга фалак йўқ. Руҳим бир гулрух измида, Танамдан ўзга ҳалак йўқ, Олов ўйнар юрагимда – Онамдан ўзга сергак йўқ. Сирқиратар қўҳна оғриқ, Титроқдан ўзга сўнгак йўқ, Тиз чўкиб, бош эгай десам, Майгоҳдан ўзга пойгак йўқ. Нур йўлига кўз тутаман, Зулматдан ўзга дарак йўқ, Қисмат чалар оёғимдан, Ўзимдан ўзга тиргак йўқ…
Алибек Анварий
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start