Чин шоирлар бари отилган,
Қолганлари бари сотилган.
Мард сўзим шу,
ҳаммаси қўрқоқ!
Ўзим кимман?
Сўраманг, бироқ.
Мен исмимни
айтмасман зинҳор,
Замон нозик,
бола-чақам бор.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Дафтарда қолган сатрлар"дан
@Advokat_Esanov