View in Telegram
Ўлдинг-ўчдинг: суд раисининг аянчли тақдири ҳамкасбларига сабоқ бўлсин! Франц Кафканинг "Жазо колонияси" романи қаҳрамони яратган одам ютувчи машина охири қаҳрамоннинг ўзини ютиши билан битади. Бугунги қонунсизлик тизими ҳақида ўйлай туриб, ана шу нарса хаёлимдан ўтди. Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани суди раиси Воҳиджон Норбеков шу йилнинг январида қирчиллама ёшида оламдан ўтганди. Қонунга мувофиқ,  судьяларнинг ҳаёти суғурталанган ва бу масалада аввал ҳам ёзгандим. Унинг бевасига суғурта пули берилмади ва бу масалада мен раҳбарлик қилаётган ташкилот ўз ҳисобимиздан адвокат ёллаб, бевага ёрдам бермоқчи бўлдик. "Ўзагросуғурта" ташкилоти ва Олий суд қошидаги Департамент устидан Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик судида даъво очдик. Суд қонунга чирт кўз юмиб,  даъво талабларимизни рад қилди. Энди аппеляцияга ёзяпмиз. Бу орада судьянинг беваси Ҳулкар Нурмановада кўкрак бези саратони аниқланди ва марҳумнинг икки норасидаси тақдирнинг оғир синови қаршисида қолди. Нимадир дейишга тил ожиз, тизим шунақа бўлса, апелляциядан ҳам умид йўқ. Одамзот ўта унутувчан жонзот,  бундай синов ҳар бир судьянинг бошига тушиши мумкин. Модомики, одил судлов ҳатто ўз ҳамкасбининг тақдирига шунчалар бефарқ экан, ундан сиз нима кутасиз?.. Ишингиз судга тушмасин, ўзи тизим сизнинг ҳисобингиздан, тўлаган солиғингиздан нон ейди, вақти келса сизга қарши ишлайди. Яна оғзини тўлдириб, адолат-у диёнатдан лоф уради. Абдураҳмон Ташанов, Инсон ҳуқуқлари фаоли @Advokat_Esanov
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily