View in Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ Қайдасан шавкатли Султон Ҳамид Хон?! Фарёдим борарми пок даргоҳинга… Ўлим уйқусидан бирилаҳза уйғон, Шу нонкўр халқингни боқ гуноҳига! Тарихлар исмингни эслаган замон, Сени ҳақ экан, дер, эй улуғ Султон, Биз эса уялмай тўқидик бўҳтон, Асрининг сиёсий доно шоҳига.. Подишоҳ ҳам золим, ҳам жинни дедик, Унга қарши хуруж этмали дедик… Шайтон нима деса биз бале дедик, Уриндик фитнанинг интибоҳига*… Девона сен эмас, балки биз экан, Мева деб чайнадик, лек едик тикан, Кўрдик адабсизи ўзимиз экан, Тупурдик оталар қиблагоҳига… Сўнгра жинси бузуқ, ахлоқи расво, Пайдо бўлди юртда алламабало, Қайдан чиқди бунча валадизино, Тупурдим буларнинг ҳам арвоҳига… Булар халқни пора пора қилдилар, Қатлиомга қадар олиб келдилар, Бетаҳорат ҳолда сажда этдилар, Отатурк кабининг кир кулоҳига… Ҳаддини билмаган оч баччағарнинг, Бобилнинг золими Бухтаназарнинг, Лаънатга учраган оқи падарнинг, Бу раҳмат ўқитди энг ифлосига… Кўпчиликка энди ватан мозордир, Ҳамманинг балодан насиби бордир, Саломат қолгани энг бахтиёрдир, Ета оламизни тонг сабоҳига?! Миллият даъвоси тўзди, уринди, Диёнат ризоси ерда суринди, Мусулмоннинг руҳи осий кўринди, Ҳам пайғамбарига, ҳам Аллоҳига! Лекин сен Султоним, Ғавси акбарсан, Охиратдан умид, ҳиммат айларсан, Кўп дард чекди миллат, энди уйғонсин, Шафоат қил Шоҳим, мададгоҳинга! ©️ Ризо Тавфиқ Бўлукбаши 📱 Telegram  📱 Instagram 📱 Youtube     📱Tik Tok  📱 Facebook  🌐 Umma life 📱 ВКонтакте ▶️ Rutube ⚠️Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily