View in Telegram
Машина устада эди, шунга 1-2 кундан бери метрода юрибман. Анча яхши. Лекин бир тарафи ёқмади: эрталаб ҳалиги қоғозчасидан ўзимча 2 та олгандим, ишдан қайтишда иккинчисини ишлатолмадим — 30 дақиқада куйиб қолишини айтишди. Кассага бориб, янгисини олай десам, терминал аппарати картани қабул қилмаса бўладими. Аксига олиб, ёнимда нақд пул йўқ экан. Бошқа картамни шарт чиқарган эдим (улар кўп), кассада бир йигит "сизга ҳам олдим, қўяверинг" деб қолди ва битта қоғозидан берди. Кассир аёлнинг картани ёқтирмаслигини пайқади шекилли. Аллоҳ рози бўлсин, яхши инсонлар йўқ эмас. @Abduazim_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily