Humans'га бойкот эълон қилиш керак
Humans ҳақида сал аввалроқ яхши фикрда эдим. Ҳар қалай, тарифлари анча арзон. Лекин тахминан 10 кунлардан бери пул ўтказмаси ишламаяпти, тўғрироғи, ўзлари ўчириб қўйишган.
Бундай дейишимга бир қанча сабаблар бор.
Қисқаси, махсус карталарига пул солиб қўйиб, кунлик 35% кешбек олиш мумкин. Мен бу кешбекни ўзларидан пакет сотиб олишга ишлатаман. Аммо пул ўтказмаси ишламаётгани сабабли картага солинган пулларни керак бўлганда ечиб бўлмайди, фақат харидлар учун ишлатиш мумкин.
Улар шу 10 кундан буён кунлик 35% кешбек олишимиз мумкинлиги ҳақида ҳар куни СМС жўнатишади. Қачон пул ўтказмаси хизмати ишлаши ҳақида сўралса, "муддати аниқ эмас, тез орада ишлайди" деган жавобдан уёғига ўтишмайди. Яъни картага пул солиш мумкин, лекин ечиб олиб бўлмайди. Ҳар кунлик СМС-хабарномада эса бу ҳақда лом-мим дейилмайди.
Бу ишларнинг ортидан битта хулоса келади — менимча, улар бу пулларни айлантириш билан машғул. Тўлиқ маълумот берилмаётгани ва фактлар яширилаётганини эса қайсидир маънода фирибгарликка йўйиш мумкин.
@Abduazim_uz