Ўз даврида жадидлар ҳам шунақа оммавий ўйинларни роса танқид қилишганича ҳам бор эди. Чунки ўша пайтда ҳам шунақа кераксиз вақтичоғликларга пулини совурган бойлар миллатнинг илмли бўлишига зарра пулга оғринган.
Қодирийнинг "Улоқда" ҳикоясини ўқиб ҳам, бу нарсанинг нақадар зарарли эканлигини англаб етиш қийин эмас.
Майли, бировнинг шахсий мулкини қандай тасарруф этиш бўйича ақл ўргата олмайман. Лекин, бойларимиз шунақа миллионлаб пулларини қаердаги феодал ўйинларга эмас, илм-фанга сармоя қилишганида эди, давлатимиз янада тараққий этган бўлар эди.
Илмга рағбатли бойларимиз кўпайиши тилакдошимиз...
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube