Иймон бўлсин кўнгил гавҳари, Унга тенгмас дунёнинг зари. Надоматни итқитинг нари, Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг! Ҳар нарсани олманг назарга, Чиқдик ахир олис сафарга. Кўниш керак қазо-қадарга, Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлиб Жаннатга елтсин...
Ё Роббим! Икки дунё Молики Ўзингсан. Бизларни бу дунё лаззатларига берилиб қолишдан ва дунёни дўст тутиб, дил хасталигига йўлиқишимиздан сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин!
Ё Роббим! Бандалирингга келган ва келаётган бало ва офатларни Ўз фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин.
Шайтон васвасасидан нажот бергин!
Ё Роббим! Билиб билмай қилган каттаю-кичик гуноҳларимизни авф эт.
Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам офият бергин.
Дилларимизни мукаммал иймон нурларинг билан тўлдириб, то қиёматга қадар саломат қилгин!
Тасаввур қилинг, агар бизга эртага ўласан деб хабар берилса, бугун нима билан машғул бўлар эдик? Шубҳасиз, зиммамиздаги қарзларимизни адо этиш, ҳаммадан розилик сўраш, тинмай истиғфор айтиш ва ибодат қилиш каби ишлар билан ўтказар эдик. Ҳатто кечаси ҳам кўзимизга уйқу келмас, бир дақиқа бўлсада вақтимни яхшилик учун сарфлай, деган бўлар эдик. Кўнглимизга ўйин-кулгу сиғмас, унинг ўрнига охират учун фойдали иш билан машғул бўлар эдик...
Нега хозир қилмаябмиз шу ишларни бизга хеч ким ертага яшайсан деб кафолат бермаганку...😢
Sizga ham glavniyingiz uchun islomiy va hayotiy achchiq statuslar kerakmi unda sizga bu kanalni shaxsan o'zim tavfsiya qilaman🔐⚜ 100.000 mingdan ortiq qablarni oziga jamlagan kanal🤍🕊 o'zingizga mos statuslarni shu yerdan topasiz🔍
◉ 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан; • бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан; • 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан; • 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан; • бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан; • қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...
Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан..!
Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт..!
Тугамайди рўзғорнинг ками, Ҳар ташвишга сиқилиб юрманг. Ёғилса ҳам дунёнинг ғами, Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг! Алҳамдулиллаҳ иймонинггиз бор, Зикр қилинг, қўрғонинггиз бор. Ўлимгача имконинггиз бор, Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлиб жаннат томон элтсин..
Аллоҳим! Сендан ёлвориб сўраймиз, умримизнинг сўнгги энг яхши онимиз бўлсин!
Амалларимизнинг охиргиси энг афзали бўлсин.
Сенга йўлиқадиган кунимиз бўлсин!
Аллоҳим! Сендан энг яхши тилак, Энг яхши дуо, Энг яхши муваффақият, Энг яхши илм, Энг яхши амал, Кунларимизнинг энг яхшиси, Энг яхши савоб, Энг яхши ҳаёт ва Энг яхши ўлимни сўраймиз! Амийн!
Я Роббим мени шундай дўст билан ризқлантир, ёки бўлмаса ўзимни шундай дўстлардан бири қилгин... Сенинг улуғворлигинг оламни ўраб олган. Сен Раҳмон ва Раҳимсан. Шаънинга муносиб тарзда дуойимни қабул қил...