Смотреть в Telegram
Мусиқа мактаблари учун ўзбек тилидаги дарсликлар қачон яратилади? Фарзандлари мусиқа мактабида ўқийдиганлар бунинг нима эканини яхши билади. Масалан, менинг 3 нафар фарзандим мусиқа мактабида ўқийди. Бири вокалда, иккитаси фортепиано бўлимида. Ўқув йили бошланиши билан ҳар бир мутахассисликдан дарслик, нота, вокализларни рус сайтларидан қидириб, чиқариб болалар қўлига тутқазамиз. Ҳайрон қоламан, наҳотки шунча йиллар давомида мусиқа мактаблари учун ўзбек моделидаги, ўзбек тилидаги, муҳими, ўзбек мусиқалари асосидаги дарсликлар ишлаб чиқишнинг иложи бўлмаса?! Ёки тепадагилар буни муҳим деб ҳисоблашмайдими? Мусиқа деб яна неча авлод фақат собиқ иттифоқ давридаги қўшиқлар матни ва куйларини ўрганади? Замира Бешимова, актриса https://t.center/xolisfikr
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств