Смотреть в Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширинча сотилган “Perfectum” кимга ўтгани, Буюк Британиянинг “Водафон”ини эса Ўзбекистонга ким олиб келаётгани маълум бўлди Бундан бир неча ой аввал “Rubicon Wireless Communication” МЧЖнинг (“Perfectum” уяли алоқа оператори) 100 фоиз улуши тадбиркор Иминов Абдумалик Валижоновичга ўтгани маълум бўлганди. Ушбу хусусийлаштириш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги бирор марта ахборот бермагани учун ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бу яширинча сотиш деб баҳоланган. “InfinBank”нинг асосий акциядори (76%) Маматджанов Фарход Фахритдинович 20 август куни “Perfectum”ни хусусийлаштириб олдик” деб айтган. Унинг ушбу гапларидан келиб чиқилса, компаниянинг янги эгаси кимлиги ойдинлашади. Бундан ташқари, Фарход Маматджанов Ўзбекистонга Буюк Британиянинг “Водафон” уяли алоқа операторини олиб келаётгани ва янги йилдан ишга тушишини маълум қилди. У буни “инқилобий режа” деб атаган. Маълумот учун, “Perfectum” Гулнора Каримованинг фуқаровий эри экани айтиладиган Рустам Мадумаровга тегишли экани, 2019 йилда ҳам сотувга қўйилгани айтиларди. @xojayinuz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств