Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ҳисоботлари, халқ депутатлари Хива туман кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида, туманда “Халқпарвар” комиссияси ишчи гуруҳини тасдиқлаш тўғрисида, халқ депутатлари Хива тумани кенгаши котибиятини тасдиқлаш, тумандаги фермер хўжаликларининг ерлардан фойдаланиш самарадорлиги натижалари тўғрисида ҳамда туман “Инсон” ижтимоий маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланиб, кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.