Смотреть в Telegram
19 ноябрь — Халқаро эркаклар куни ЭРКАК УМРИ Йигит бўлиб туғилмоқ — осон, Мушкул — йигит бўлиб яшамоқ. Эркак умри — бамисли вулқон, Шижоатга тўлиб яшамоқ. Тутганини бермас бировга Маҳкам чангал бўлмоғи керак. Ҳатто, жонин қўйиб гаровга, Гапи дангал бўлмоғи керак. Эркак умри – суронли кураш, Поёнига етмаган ғайрат. Қалб қасрига бегона нураш, Ёқаларни ушлатган ҳайрат. Халқи учун курашмоқ, ёнмоқ, Керак бўлса, қилмоқ жон нисор. Номардлардан ор қилиб, тонмоқ, Ғуруридан тикламоқ виқор. Жасоратга ёпинган юрак, Ҳароратли, ўтли бағрлар. Ақл ҳар бир ишида маслак, Жиловини топган қаҳрлар. Эркак умри – зулмат дилларга, Машъал ёқиб, зиё таратмоқ. Отасига муносиб дарға, Яна битта эркак яратмоқ. Вафо Мўмин Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center
Love Center
Бот для знакомств