Смотреть в Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАРИМГА РАҲМАТ Умр бўйи тўлсин бахт, Насиб қилсин доим тахт, Синдирмайди асло шахт, Жигарларимга раҳмат. Булар менга ибратдир, Мустахкам бир омаддир, Мусулмондир, умматдир, Ҳаммасига минг раҳмат. Қилмайди ҳеч интизор, Ҳаммасида бор рўзғор, Кўришамиз бахтиёр, Жигарларимга раҳмат. Ширин боқиб сўзлайди, Яхшиликни кўзлайди, Доим бизни йўқлайди, Ҳаммасига минг раҳмат. Майли вақт кетса-кетар, Дийдори менга етар, Хурсанд келтирар хабар, Жигарларимга раҳмат. Яқиним холам аммам, Амаким жоним тоғам, Тўпланиб берар малҳам, Ҳаммасига минг раҳмат. Солиҳада бор қалам, Кўришмаганга алам, Кўзда соғинч бор жолам, Жигарларимга раҳмат. ✍️ Солиҳабегим ( Дилафруз Шаҳрихоний) Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻 https://t.center/+HJvay1IVFe0xNThi
Love Center
Love Center
Бот для знакомств