Смотреть в Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрлигим бормисиз! Ой-кунлар ҳам тез ўтиб, Сабр ила биз кутиб, Бардошни маҳкам тутиб, Қадрлигим бормисиз! Араз, гина унутиб, Дийдор ширин кўришиб, Ҳаммани хурмат қилиб, Қадрлигим бормисиз! Сийласак бир-биримиз, Нурли-зиё йўлимиз, Елка тутиб қўлимиз, Қадрлигим бормисиз! Излаб инсоф диёнат, Яхшига нурли жаннат, Йўқотмайлик оқибат, Қадрлигим бормисиз! Юзда қувонч югурган, Нафис эзгулик сурган, Адолат меҳр урган, Қадрлигим бормисиз! Маҳкам қадамни ташлаб, Меҳр йўлни бошлаб, Соғиниб кўзин ёшлаб, Қадрлигим бормисиз! Яқиним, омонатим, Ардоқли диёнатим, Сизку менинг омадим, Қадрлигим бормисиз! Омон бўлсин бошингиз, Юзга кирсин ёшингиз, Асраб юринг жонингиз, Қадрлигим бормисиз! ✍️Солиҳабегим Дилафруз Шаҳрихоний Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻 https://t.center/+HJvay1IVFe0xNThi
Love Center
Love Center
Бот для знакомств