#Тезкор⚠️ 🇷🇺 Россияда рус тилини билмайдиган мигрантлардан фуқаролик бўйича аризалар қабул қилинмайдиРоссия Ички ишлар вазирлиги рус тилини билмаган, лекин айни пайтда тегишли сертификатга эга бўлган 14 минг нафар чет эл фуқаросининг фуқаролик ёки миграция мақоми бўйича аризаларини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Вольк маълум қилди.
Унга кўра, энди рус тилини билмайдиган мигрантлар Россия фуқаролигини ололмайди.
“Рус тилини билмайдиган, лекин айни пайтда тегишли сертификатларга эга бўлган хорижликлар миграция мақоми ва Россия фуқаролигидан маҳрум бўлади”, деди Вольк.
Қайд этилишича, шу муносабат билан Россия Ички ишлар вазирлиги уюшган гуруҳларнинг, шунингдек, сохта имтиҳонларни ўтказишга ихтисослашган шахсларнинг ноқонуний фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйиш устида ишламоқда.
Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз