Давлат ва жамоат ташкилотларида радикаллашувни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Жамшед Хатамов раҳбарлигида Наманган вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари иштирокида умумпрофилактик тадбир ўтказилди.
Ўзаро савол-жавоб, таҳлил асосида ўтган очиқ ва самимий мулоқотда бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялашув жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини кучайтириш, турли ёт ғоялар ва мафкуравий хуружлардан ҳимояланиш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.