* * * Саҳардан кечга довур қувончга тўлиб-тошган ташна вужуди билан баҳра олар қуёшдан.
Қуёш билан бирга у осмонларда сайр этар – тонгда тутганча қўлин, кунботар қадар кетар, чопқиллайди, бу висол юрагига завқ солар, унга ҳеч ғала-ғовур ва тиқилинч автолар. Кун ботганда қоронғу ўйлар ўртаб кўксини, катта кўча бўйидан қайтар экан ўксиниб, таққа қотар ва ногоҳ тасаввурга қоришар – кун акси кўз ўнгида чироқ каби ёришар...
Сен кетганда соғинчинг қадалгандай юракка, шаҳарнинг чироқлари уйқу бермас теракка.