Бу дунёда топган бойлигимдирсиз, Яқинлар ичида энг яқинимсиз, Ҳаётим мазмунсиз бўларди сизсиз, Яхши тилак тилаб эслаб юрганлар, Мен йўғимда мени дуо қилганлар,
Ихлосингиз баланд юрагингизда, Хуш ният доимо сўзларингизда, Меҳрингиз туяман кўзларингизда, Мен йўқ жойда мени мақтаб юрганлар, Мен йўғимда мени дуо қилганлар
Сизга ҳам дилимда ихлосим чексиз, Тасаввур қилолмам дунёни сизсиз, Шоир бўлишимга йўлловчимдирсиз, Мени ўзига дўст дея билганлар, Мен йўғимда мени дуо қилганлар.
Бирингиз синглимсиз, бирингиз укам, Бирингиз дўстимсиз йўқловчи ҳар дам, Менинг тилагим ҳам бўлингиз бекам, Кимим бўлсангиз ҳам меҳри бўлганлар, Мен йўғимда мени дуо қилганлар.
Сиз менга Аллоҳнинг берган неъмати, Сизга юрагимнинг барча раҳмати, Сизсиз бўлмас менга ҳаёт лаззати, Менга юрагидан ихлос қўйганлар, Мен йўғимда мени дуо қилганлар. Ғани Мажид
Sheʼrlar yozdik, qolib ketdi qogʻozlarda Bir paytlar biz ishongan chin muhabbat... Senga qoʻshiq aytib qolgan ovozlarda, Yashayapsan qalbimdamas kuyda faqat...
Kimdir sizga qoʻpollik qildimi, bu degani siz ham unga "koʻrsatib qoʻying" degani emas, balki shunday muloyimlik ila javob qilingki oʻz aybini oʻzi tushunib yetsin deganidir.
#tunda Tunda yulduzlarga boqsam intizor, Rashking kelganini aytib berar oy. Qoʻrqma, seni tashlab ketmasman zinhor, Axir, olgansan-ku yuragimdan joy...