#Амал_қилинг 🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга
электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш
қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.
📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун
ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.
📁 Мазкур
қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ
маъмурий ва
жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
⚠️ Шунингдек,
тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш
ўғрилик ёки
оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб,
жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш
👇👇👇https://t.center/huquqiyaxborot