🐀Россиялик олимлар каламушнинг миясини сунъий интеллект маълумотлар базасига улашга муваффақ бўлишди — энди Пифия (каламушнинг исми) панжалари билан клавиатурани босиб, барча саволларга жавоб бера олади.
У Эйнштейнънинг туғилган кунини, оқсилларнинг кимёвий таркибини билади ва ҳатто ўзи каламуш эканлигини ҳам тушунади. Энди улар инсон миясини маълумотлар базаларига боғлашмоқчи.
🤖 Жанубий Кореяда одамнинг ёнига ўзи келиб кийилиши мумкин бўлган робот экзоскелет ишлаб чиқилди.
Ғояга кўра, унинг ёрдамида фалаж бўлганлар бошқаларнинг ёрдамисиз беъмалол ҳаракатланиши мумкин бўлади, ишлаб чиқувчилар келажакда уни тезроқ ҳаракатланадиган ва ихчамроқ қилишни режалаштиришмоқда.
Аммо маҳсулотни ҳозирги ҳолатида ҳам ишлаб чиқувчилар Cybathlon 2024 — халқаро танловда биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди, унда экзоскелетларда тўсиқлардан ўтилади.
🙌 АҚШда «Қайчи, тош, қоғоз» ўйинида ҳар қандай рақибни енгиб кетиши мумкин бўлган робот яратилди. Бу айёр темир бир сонияда 100 марта ҳаракат қилиб, инсон қўлининг ҳаракатларини таҳлил қилади ва рақибдан олдин ҳаракат қилиб, ўйинда ғолиб чиқади.
Агар Сиз бу “алдамчи” машинани мағлуб қила олсангиз, $10,000 ютиб оласиз.
🤖Робот-жарроҳ фақат видеоёзувлардан ўрганиб, операцияни муваффақиятли бажара олди.
Жонс Хопкинс университети тадқиқотчилари роботни ҳар бир ҳаракатини дастурлаштирмасликка қарор қилишиб, унга шунчаки операция видеосини кўрсатишди. Роботга уланган сунъий интеллект видеодаги шифокорларнинг барча ҳаракатларини 100% аниқликда нусхалади.
Ностандарт вазиятларда эса СИ ўзи вазиятни таҳлил қилиб, тезда мослаша олади. Мисол учун, робот ярани тикаётганида игна қўлидан тушиб кетса, уни кўтариш ўргатилмаган бўлсада, автоматик равишда уни олиб, ишни давом эттиради.
Норвегиянинг андроид NEO компанияси ошпазлик блоггери Ник ДиЖиованни билан бирга гўшт бўлагини қовуриш бўйича мастер-класс кўрсатди. Машина фақат кесишда ёрдам сўради