Бобурийлар салтанатининг пойтахти бўлган Агра шахри яқинида, Жамна дарёси бўйида жойлашган Тожмаҳал мажмуаси ишқ рамзига айланган.
Шоҳ Бобур невараси Шоҳ Жаҳоннинг суюкли аёли Мумтозмаҳал ўн тўртинчи фарзандига кўзи ёриётган чоғида вафот этади. Шоҳ Жаҳон суюкли рафиқаси васиятини бажо келтириб, Тожмаҳал мақбарасини барпо этади.
Мақбара оқ мармардан, унинг атрофидаги бинолар эса қизил тошдан қурилган. Мажмуа хиёбонлар ва катта боғ билан қуршалган. Атрофда эса ястанган далалар. Жамна дарёси бир маромда, сокинлик билан оқади.
Сукунатни фақат қушларнинг чуғурлаши бузади, холос.
Мазкур китобда Россиядан келган босқинчи қизил қўшинга қарши Бухоронинг кураши кўрсатилган. Турондаги энг қадимий ва бошкент саналган Бухорои Шарифнинг 1920 йил август-сентябр ойларида қизил қўшин томонидан вайрон этилиши, 1920-1935 йилларда бухороликларнинг большевиклар ва совет режимига қарши олиб борган истиқлолчилик ҳаракати, қўрбошилар ва йигитларининг босқинчи қизил аскарларга қарши ҳаёт-мамот кураши ёритилган. Асар архив хужжатлари, ўша давр матбуоти материаллари ва замондошларининг хотиралари асосида ёзилган.
Мазкур китобда Ўзбекистон ССР худудида 1917-1991 йилларда совет ҳокимияти томонидан юритилган қатағон сиёсати ҳамда унинг оқибатлари архив хужжатлари ва бошқа тарихий манбалар асосида ёритилган.