☀️ЭРКИН(“Нуния” қасидаси)Ер олган онда чўлпон саломин,
Сиртмоққа солди кун уйни томин.
Кўк жомга солгач зар соққа соқий,
Тортар яна буғлаб лола жомин.
Учраб Хизрдек Соғуний устоз,
Еткурди йўлга мухлис киромин.
Йўл берди Ойбек, Қаҳҳор, Ғафур, эл,
Маҳмуд севар деб Аёз ғуломин.
Ломий қасида битмиш Низомий,
Тўғрул бегим деб, сўнг ҳарфи “лом”ин.
“Жон ўзбегим” деб жом тутди Эркин,
“Мим”ин “жим” айлаб очгач каломин.
Мимий десамми, миллий қасида,
Эркин қуш узди сим тўрли домин.
“Эркин” мусамман ёзди Муфаззал,
Шеъри ёритгач гум умри шомин.
Қилди дуо: “Фарди замон Эркин”,
Дегай малаклар дуога омин.
Дур доналарни тасбиҳга тизди,
Сайлаб ўгирди адаб низомин.
Назми пишарди дил ўти бирла,
Илҳоми ёққач жисмин тамомин.
Енгди ҳарифни лом-мим демай гоҳ,
Раққос солиб енг қилди хиромин.
Сайри дайрда оний экан, воҳ -
Ким келса ичгай фонийни жомин.
Қолди калому элга саломи,
Борсин саломат иймони, омин!
Саксон сарвқад умрин ниҳоли
Саккиз жинонда топди мақомин.
Шонин нишони нуний қасидам
Этгай нашида Эркинни номин.
Толиб юраклар етгай тилакка,
Англатса Воҳид шоирни комин.
✍ Толиб НОСИР📃Hизомий ТўғруЛга атаб ломий(ломия), Эркин Воҳид ЎзбегиМга атаб мимий(мимия) қасида ёзган. Қасида муаллифи устоз ЭркиН номига нуний (нуния) қасидасини битибдилар. Қасида қофиянинг сўнгги ҳарфи билан номланади.👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.center/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com