Алимент ва уни тўлаш тартиби
Алимент - бир шахснинг бошқа шахсга мажбуран ёки ихтиёрий равишда тўлайдиган нафақаси. Алимент тўлаш мажбуриятлари асосан никоҳ, қариндошлик, ота-она, фарзандлик, фарзандликка олиш, болаларни тарбияга олиш натижасида келиб чиқади.
Алимент тўлаш тартиби "Оила кодекси" асосида тартибга солинади. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Яъни отанинг ҳам, онанинг ҳам мажбурияти тенгдир.
🔰Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг
▪️бир бола учун —
1/4 (тўртдан бир) қисми;
▪️икки бола учун —
1/3 (учдан бир) қисми;
▪️ уч ва ундан ортиқ бола учун —
1/2 (иккидан бир) ярмиси миқдорида ундирилади.
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда
суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
⚠️Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
👉@buxgalterkundaligi