Солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси 1 йил учун
СКнинг 378-моддасига асосан берилган моддий ёрдамнинг МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган суммасига ЖШДС солинмайди. СКнинг 378-моддасида келтирилган МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача сумма йиллик ҳисобланади.
‼️Бундан, СКнинг 378-моддасининг 1-қисми, биринчи хатбошиси мустасно.
Кенгроқ тушунтирадиган бўлсак солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси бир йил учун МҲЭКМнинг
4,22 бараваригача бўлган суммани ташкил этади.
⚠️Яъни ходимга октябр ойида МҲЭКМнинг
4,22 бараваригача суммада моддий ёрдам бериб, кейин ноябр ойида яна МҲЭКМнинг
4,22 бараваригача суммада моддий ёрдам бериб солиқдан озод бўла олмайди.
Чунки, СКнинг
378-моддасида қуйидагича ёзилган:
Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:
моддий ёрдам суммалари:
cолиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда;
ЖШДС учун солиқ даври календар йил ҳисобланади.
(СК 384-модда)
Хулоса,
1 155 000*4,22=4 874 100 сўм бир йил давомида берилган солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси.
МҲЭКМ ўзгарса солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегариси ҳам ўзгаради.
❗️Эслатма корхона ходимларига хоҳлаган суммада моддий ёрдам бериши мумкин. Биз берган маълумот солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси ҳақида.
👉@buxgalterkundaligi