❗️Вақтида "кадастр" қилдирмаганлик учун жарималар камайтирилмоқда
Аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олиб, фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун
ўз вақтида мурожаат этмаслик учун белгиланган жарима миқдори камайтирилмоқда.(Қанчагача экани номаълум)
Маълумот учун: МЖтКнинг 68-1 моддасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.
👉 @BIRINCHI_UZ