Самарқанд вилояти ҳокими
Эркинжон Турдимов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли ишдан кетиб, унинг ўрнига амалдаги Ҳисоб палатасининг раиси
Адиз Бобоев келиши ҳақидаги хабарлар тармоқларга сиздириляпти.
Миш-мишларда андек жон борга ўхшайди. Чунки, бундан бир ойча аввал Президентнинг Навоийга ташрифи чоғида ҳам Турдимов Навоийга ҳоким бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни эшитган эдим.
Турдимов ўз аҳолиси ораси ҳурматга сазовор бўлган кам сонли ҳокимлардан. Айни пайтда у билан қандай режалар кўзланганлиги бизга қоронғу. Кейинги сиёсий жараёнларнинг шаклланишига қараб, бошқа хулосаларимизни қилиб оламиз. Ҳозирча эса воқеалар ривожини кузатиб борамиз...
@adolat_kuychisi