Кўпкарига
1 млн АҚШ долларидан зиёд ютуқлар қўйилгани айтилмоқда. Бундан юз йил аввал ҳам бойлар пулни мана шунақа кераксиз нарсаларга сарфлаб, "бу бир носни кафидай кайф" деб юришган эди. Жадидлар таълим учун ҳар қанча ёрдам сўрамасин, деярли ҳеч бири ҳаракат қилмаган.
Озгинадан кейин большевиклар келиб, ҳамма бойларнинг қўлидан бор-будини тортиб олди. Камига баъзиларини сургун қилди.
Бугунги бойларимиз ҳам кўзини очиб, таълим ривожи учун шахсий фуқаролик фаоллигини кўрсатмас экан, яқин келажакда бор-будини тортиб олишга бир тарафдан руслар, бир тарафдан хитойлар тайёр туришибди...
@adolat_kuychisi