‼️Реклама қонунчилигини бузган «Мўъжиза Ҳонеймоон МЧЖ» жаримага тортилдиРақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси «Мўъжиза ҳонеймоон» МЧЖ реклама ҳуқуқларини бузган деб топган.
Хабар беришилича, «Мўъжиза ҳонеймоон» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот рекламасида беморлар шифо топаётганлиги, товарни қўллаш натижасида одамлар даволанганлиги, уларни аҳволи яхшиланганлигига доир ҳолатлар кўрсатилган. Компаниянинг ўзи эса матнларида бу дори эмас, балки биологик актив восита эканлигини ёзиб келган.
Ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан «Мўъжиза ҳонеймоон» МЧЖга нисбатан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!