View in Telegram
​​​​Ўқитувчилар ҳақида таъсирли ҳикоя Бир ўқитувчи томонидан айтилган, ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳикояни эътиборингизга ҳавола қиламан. “Бир куни япониялик ҳамкасбим Ямамотадан сўрадим: – Сизларда ўқитувчилар куни қачон? Бироз ҳайрон қолган Ямамота жавоб берди: – Бизда ҳеч қандай ўқитувчилар байрами йўқ. Ўшанда ишонгим келмаганди. Ахир қандай қилиб, иқтисодиёт, фан, техника шу қадар тараққий этган мамлакатда ўқитувчиларнинг қадри йўқми? Бир куни Ямамота мени меҳмонга таклиф қилди. Уйи бироз узоқ бўлгани учун метрода боришимизга тўғри келганди. Айни тиғиз пайт, жамоат транспортлари тўла – тиқилинчда зўрға кетяпмиз. Шу пайт бир қария менга имо қилди ва жой бўшатиб, ўтиришимни сўради. Ҳар қанча хижолат бўлсам ҳам, у қатъий туриб олди ва мен ўша ерга ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиқишда дўстимдан қариянинг нега бундай қилганини сўрадим. – У сенинг тақиб олган нарсангдан ўқитувчи еканинингни билди ва бу касбга хурмат сифатида жой берди – деди Ямамото. Мен унинг уйига биринчи марта бораётганим учун, бирор совға олмоқчи бўлдим ва ниятимни ҳамроҳимга айтдим. У йўлимизда ўқитувчилар учун дўкон борлигини ва имтиёзли нархларда у йердан харид қилиш мумкинлигини айтди. Ҳайронлигим яна ошди. – Имтиёзлар фақат ўқитувчилар учунми? – сўрадим мен. – Японияда ўқитувчи – энг хурматли касб эгаси, энг хурматли шахс. Япониялик тадбиркорлар агар магазинларига ўқитувчи кириб қолса, бу билан фахрланиб кетадилар. Японияда бир муддат яшаб, мен у ерда ўқитувчиларнинг нақадар иззатда эканини кўрдим. Метроларда улар учун алоҳида ўриндиқлар, улар учун алоҳида магазинлар ишлайди, ўқитувчилар транспорт билетлари учун навбатда турмайдилар. Японияда ўқитувчилар учун байрамни нима кераги бор, ахир ҳар куни улар учун байрам-ку? Бу ҳикоямни ҳар сафар айтиб бераётганимда, бизнинг жамиятимиз ҳам ўша даражага етишини, ўқитувчилар эса, мана шундай юксак эътироф учун мос бўлишларини чин дилдан истайман” – деб тугатади у. Ҳақиқатан ҳам, қайси соҳа давлат томонидан алоҳида қўллаб қувватланиши кераклиги айтилса, айнан ўша соҳа вакиллари аслида жуда қийин аҳволда эканини билдиради. Чунки ҳеч эшитмаганмиз – юристларга эътиборли бўлайлик ёки артистларни қўллаб қувватлайлик, деган алоҳида шиорларни, тўғрими? Ҳулоса чиқариш сиздан... 👉 @QITMIR_HAZIL
Love Center
Love Center
Find friends or serious relationships easily