View in Telegram
Аляска воқеаси ҳақида...(тўлиқ) XIX асрнинг 60-йилларида Россиянинг чегаралари учта қитъа бўйлаб – Шимолий Америкагача чўзилиб кетган, уларни назорат қилиш осон эмасди. Ўшанда Россия олдида иккита – Аляскани ўз назорати остида ушлаб қолиш ёки Осиёдаги мавқейини мустаҳкамлаш танлови рўбарў бўлади. Руслар иккинчисини танлашади ва бундан 156 йил аввал Аляска АҚШга сотилади. Бугун кўпчилик россияликлар Чор Россиясининг ана шу қарори нотўғри бўлганини ва Аляска сувтекинга сотилганини айтади. Колумб Американи кашф этганидан сўнг Ғарбий Европа давлатлари дунёнинг турли ҳудудларини ўз назоратига олиш учун рақобат олиб бораётган пайтда Россия аввалига Урал, сўнг Сибирни эгаллайди. Сўнг Беринг бўғозидан ўтиб Шимолий Америкага ўтишади. 1732 йилда Михаил Гвоздев ва Иван Федоров бошчилигидаги экспедиция Аляскага етиб боради. Кейинроқ руслар қитъа ичкарисига кириб боришади ва жуда катта ҳудудга эга бўлишади. Ўша пайтда руслар 1,5 млн квадрат километрдан ортиқ ҳудудни ўз назоратларига олишга муваффақ бўлишади. Масофанинг жуда узоқлиги ва совуқ об-ҳаво Аляскани ўзлаштиришда қийинчиликлар туғдирарди. Қолаверса, катта ҳудудни назорат қилиш жуда қийин эди. 1853 йилда турклар билан Қрим уруши бошланади. Россия ўзининг барча ҳарбий ресурсларини шу урушга йўналтиради. Граф бундай шароитда Россия Аляскани назоратида ушлаб қололмайди деб ҳисоблаган. Ўша пайтда британияликлар Шимолий Америкада ҳам русларга асосий рақобатчи бўлаётганди. Улар Канаданинг катта қисмини назорат қилар ва тўхтовсиз равишда ўз ҳудудини шимолга, Аляскага қараб кенгайтириб келаётганди. Шу учун руслар Аляскани Британиянинг асосий душмани бўлган АҚШга сотишни режа қилишади. Шунингдек, АҚШ қитъа шимолида ўзининг асосий рақобатчиси британияликлар назоратига ўтиб кетмаслиги учун ҳар нарсага тайёр эди. Шундан қилиб Россия Аляскани Британияликларга текинга олдириб қўйгандан кўра, ҳурмат борида АҚШга сотиб юборишга қарор қилишади. 1867 йил 18 март куни президент Эндрю Жонсон расмий равишда АҚШ давлат котиби Сьюардга Россия билан Алясканинг сотилиши бўйича музокаралар олиб бориш учун ваколат беради. Эдуард Стекл ва Сьюард ўртасида ўтказилган музокараларда АҚШ Россия томони таклиф этган ҳудуд учун 7,2 млн доллар тўлашига келишилади. Ҳар икки томон шартномани ратификация қилгач, 1867 йил 18 октябр куни Аляскани америкаликларга топшириш маросими ўтказилади. АҚШ делегацияси денгиз орқали етиб боради. 1868 йилда Россия-Америка компанияси тугатилади. Аляска АҚШга ўтгач, у ерда яшовчи русларнинг бир қисми Россияга қайтади. Бошқалари эса яшаб қолади. Алясканинг ижарага берилгани ҳақидаги гаплар СССР даврида бўлмаган, асосан иттифоқ парчаланиб кетгач урчиди. Бироқ бу гапларда мутлақо асос йўқ. Аляска АҚШга ижарага берилмаган. Россия империяси томонидан нархланиб, томонларнинг ўзаро розилиги ва келишуви билан бутунлай сотиб юборилган. АҚШликлар сотиб олгандан сўнг ҳудуд аввалига Аляска округи деб номланади. 1912 йилдан бошлаб «Аляска ҳудуди» деб ўзгартирилади. 1959 йил 3 январ куни Аляскага штат мақоми берилади. Бугун Аляска АҚШда олтин ва нефт қазиб олиш бўйича иккинчи ўринда туради. АҚШда қазиб олинаётган нефтнинг 20 фоизи Аляска ҳиссасига тўғри келади. Прудо-Бей нефт кони нафақат АҚШдаги, балки дунёдаги йирик конлардан бири ҳисобланади. АҚШда аниқланган нефт захираларининг 8 фоизи айнан шу ерда жойлашган. Шунингдек, дунёдаги рух захирасининг 10 фоизи Аляскада. Бундан ташқари, кумуш, қўрғошин ва бошқа фойдали қазилма бойликларининг жуда катта захираси аниқланган. Мақоламиз сизга мақул бўлган бўлса, каналга аъзо бўлиб қўйишни унутманг! Ўтмишга саёҳат! | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily