Табассумли инсонга машаққатларни енгиш завқ бағишлайди. У машаққатларни табассум билан қарши олиб, табассум билан бартараф қилади.
Тунд ва совуқ инсон эса, оддий муаммони ҳам ҳал эта олмай қийналади. Уни бартараф этиш у ёқда турсин ундан ўзини олиб қочади. Натижада муаммолар гирдобига тушиб, замонни ёмонлайди, тақдирдан нолийди.
"Қанийди", "қачонки" каби сўзлар билан минг бир баҳона қидиради.
Аслида уни бу ҳолга туширган ўзининг табиати ва тарбияси эканини унутиб қўяди. У ҳаётда меҳнатсиз роҳат топишни хоҳлайди. У осмондан тилла ёғишини ёки ер тагидан хазина топишни кутиб яшайди.
Инсон кўнглининг чўкиб, юзининг тундлашишига асосий сабаб умидсизликдир.
🍃Табассум қилишни истасангиз, умидсизликни енгинг. Бунга ҳамманинг имкони бор.
Ақл-шуурингизни умидворликка, келажакдан яхшилик кутишга одатлантиринг.
🍃 Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.
🍃Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. Аллоҳ айтади:
"У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло ким Аллоҳга қалби салим билан келган бўлса (фойда бўлур)".
Доктор Салоҳиддин Куфтаро
Йиғлама дил