View in Telegram
#сарказм ИККИ ШОИР Аҳли шоир эди Маймун ва Айиқ, Бири танқид, бири мақтовга лойиқ. Айиқда бўлса ҳам савлат ва виқор. Маймуннинг китоби ҳар ойда чиқар, Маймун достон битар шоҳнинг савтидан, Айиқ ўрмон аҳли манфаатидан... Бир куни Айиқни олиб келдилар, Тиғ тираб бўйнига “айб”ин илдилар. — Шоирликни ўрган Маймундан, маймоқ, Ҳар сатри мисли бол, бамисли қаймоқ! Шоирлар шоҳ ишин куйлаши керак, Ундан сўнг халқ ғамин ўйлаши керак. Мақтаъ бу – мақташдир, шарафлаш қисми, Матлаъда жаранглаб турсин шоҳ исми! Шоҳимиз ҳаммага меҳрибон, мушфиқ, У ҳақда шеър ёзиб, айтайлик қўшиқ. У мунофиқ шоир “дўст”маслагидан, Юз бурди, қайтмади ўз маслагидан. Пинҳона, оғзаки буйруқ берди Шер, “Панжасини қирқинг, ёзолмасин шеър!" (Ким ўзар жанглари тинмайди абад, Токи бисёр экан қалбларда ҳасад.) Изин йўқотдилар Айиқнинг, пинҳон, Шохга шеър битади ҳар кун Маймунхон. Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Love Center
Love Center
Find friends or serious relationships easily