“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
Бошланғич 20 фоизлик тўлов, йиллик 7 фоиз устама ва завод билан “прямой” алоқа – Тошкентда 16 кун олдин давлат рўйхатидан ўтган “Halal Auto Leasing kompany” МЧЖ одамларни шу шартлар асосида машина олиб беришга ишонтирмоқда. “Ислом молия талаблари асосида” фаолият юритишини айтаётган фирма ҳатто UzAuto Motors’да ҳам йўқ бўлган бир пайтда янгиланган Cobalt машинасини етказиб бериш бўйича мижозлар билан шартнома тузмоқда. Мижозлар ҳатто “Хитойдаги автомобил компаниялари билан алоқамиз бор” дея ишонтирилмоқда. Бу “тўплайман-у, қочаман” сценарийсидаги навбатдаги фирибгарлик бўлиши мумкин.
👉 Мақолани ўқиш учун
📹 Видеони кўриш учун
Kun.uz расмий канали