#БЕДОР_ТУЙҒУЛАРчиққан оппоқ , юмшоқ айиқчани бағридан ҳеч қўймади.
Кеч соат тўққиз яримлардан ошганда Раҳбар ая безовталаниб қолди :
- Биз энди турайлик , хуфтон вақти кирганига ҳам
бир мунча вақт бўлиб қолибди. Намозни маҳтал қилмайлик.
Холисхон опанинг "Хуфтон намозини шу ерда ўқий қолинг" деган сўровларига Раҳбар ая қўлини кўксига қўйиб узр сўради:
- Кечирасиз- да энди, бизга руҳсат ...
Мадина унинг кўнглидаги ниятини тушуниб турарди. Раҳбар ая намозини бафуржа ўқиб олишга ва шундан сўнг ўғли билан ғойибона дийдорга шошилаётган эди.
* * *
Мадина бугун ҳам эфир вақтини кечаги кундаги каби интиқлик билан кутарди. У Аниснинг бугун нималарни ҳикоя қилишга қизиқар эди.
Радиоэфир одатдагидек ўз вақтида бошланди. Анис бугунги кун ҳикоясини эълон қилиб , ўқий бошлади...
ДИЛ ОҒРИҒИ (ҳикоя)
Қизлик уй бозор.
Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб . Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота- она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ !" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан .
Иккинчи марта яна келишди...
ва келганларига минг пушаймон ейишди.
Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли , яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ.- Гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли - тугли оилага келинликка берди .
...Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади.
Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб эркалаганда, ич - ичидан эзилади.
Набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин?...
Уччови ҳам безабон бўлса...
* * *
- Мана ҳикоямиз ҳам ўз якунига етди,- Анис оғир сўлиш олди ,-
энди бир иш қолди . Ўзимизга бир савол бера оламизми? Аллоҳим наздида киммиз ? Кимнинг ўрни қай даражада экан- а? Сизда бу саволнинг жавоби борми ?
Бу саволни ўзимизга берганимизда бошимизни тик тутиб тура оламизми ?
Мен эса бу саволни ўзимга берганимда доим ўпкам тўлиб кетаверади ...
Дунёларга сиғмай кетаман ...
Ҳааа ...
Шундай ...
Айнан шундай ...
Ким учун яхшиман, кимга ёмонман,
Баъзида буғдойман , кўпда самонман,
Саволим жавобсиз, абгор ҳамон ман?!...
Қудратинг пойида тўкилдим, жимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Ким учун малолим, ким учун юк ман,
Ким учун керагим, кимга суюкман,
Ҳукмим билолмайин бағри куюк ман,
Шубҳа дарёсида тўлганман, лимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Кимларнинг қўлида тақдир жиловим,
Кўзимга чўп суқар "дўст" номли ёвим,
Барордан келган чоғ менинг -да овим,
Биргина ўзингга - сенга таслимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Синовинг бергин-у, етказгин тоат ,
Умидворинг ўзим, йўлла шафоат,
Бўлсин жисмим адо, руҳим
саломат,
Дардга даво излар ўша ҳаким- ман...
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Умрим карвонимга ўзим сарбонман,
Яшар маконимга якка ҳоқонман,
Бўғзим ҳатлолмаган яримта нонман,
Кўнгил жасадида жулдир кийим- ман ,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Юраги товонга тушган ҳам ўзим,
Жоним ҳовучида сарғаяр юзим,
Ёшни қарзга олмай қўйди-я кўзим,
Кўзларим йўлингда қоп-қора, тимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Мадина ортиқ чидай олмади . У ...
#давоми_бор /37
✿•┈┈┈┈┈••ৡ
🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi
👇https://t.center/+47zmpAgeAI81NWVi