🇷🇺 Ядровий таҳдид: Россия, НАТО ва глобал хавфсизлик
Охирги кунлардаги Владимир Путиннинг Украинадаги урушга доир гаплари халқаро миқёсда кескин мунозараларга сабаб бўлди. Ядро қуролини ишлатиш таҳдидлари, Россиянинг ядро доктринасидаги ўзгаришлар ва НАТОнинг жавоб чораларига тайёрлиги глобал эътиборда қолмоқда.
2022-йил февралидан бошлаб Россия ўз ядровий кучларининг тайёргарлигини ошириб келмоқда. Путин НАТО аралашган тақдирда ядро қурол ишлатишини айтиб, ядро кучларни «махсус жанговар навбатчилик режими»га ўтказди. 2024-йил сентябрида Россия ўз ядровий доктринасини расмий равишда янгилади ва ядро қуролини ишлатиш чегарасини пасайтирди. Эндиликда унинг қўлланилиши Россия ёки Беларуснинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид мавжуд бўлган ҳолларда, жумладан, оммавий ҳаво ҳужумлари, қанотли ракеталар ёки дронлар орқали ҳужум қилинганда ҳам мумкин.
“Орешник” ракетаси пайдо бўлиши ядровий эскалацияни кўрсатмоқда. Днепрда илк бор реал тажтибадан ўтказилган ушбу ракета юқори тезлик ва мураккаб мудофаа хусусиятларига эга бўлиб, унинг ядровий жиҳозланиш эҳтимоли ўта юқори. Шу билан бирга, Россия НАТОни «ядровий шантаж»да айблаб, Ғарбга босим ўтказиш стратегиясини кучайтирмоқда.
Россия бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи остида НАТОга қарши ядровий қурол ишлатиши эҳтимоли жуда паст, дейди экспертлар. Аммо, Украинада тактик ядровий қурол ишлатиш эҳтимоли жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда. Россияда бундай қуролларнинг катта захираси мавжуд бўлиб, улар психологик босим ўтказиш мақсадида «намойиш зарбаси» учун ишлатилиши мумкин.
Спутник тизимлари орқали кузатув НАТОга дипломатик ёки превентив чораларни амалга ошириш имконини беради. Шунга қарамай, Россиянинг ядровий омборларига превентив зарба бериш глобал можаро хавфини оширади. Шу сабабли НАТО ўз мудофаа стратегиясига таяниб, бевосита урушдан қочмоқда.
Украина, тарихий равишда собиқ Совет ядровий арсенали эгаси бўлса-да, Будапешт меморандумига содиқ қолмоқда. Президент Зеленский НАТОга қўшилиш суверенитетни ҳимоя қилишнинг энг ишончли йўли эканини қайд этди ва бу ўз ядро қуролини ишлаб чиқишдан кўра афзал эканлигини билдирди.
Хулоса қилиб айтганда, Россиянинг ядровий риторикаси глобал кескинликни кучайтириб, жаҳон хавфсизлиги учун янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Ядровий қурол ишлатиш чегарасининг пасайиши ва янги технологиялар, жумладан, “Орешник” каби қуроллар, нотўғри талқин ва қарор қабул қилиш хатоларининг хавфини оширади.
Манба.
Батафсил Gorizontда...