View in Telegram
МАҚОМЧИЛАР, НЕГА ГУРУҲБОЗЛИК АВЖИДА? Тошкентда Симпозиумлар саройида мақомчиларнинг узоқ тайёргарликлар билан ўтказилган катта тадбири бўлиб ўтди. Бироқ, унча катта бўлмаган зал тўлмади. Маданий кечада Ўзбекистон халқ артистлари Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиевларнинг йиллик ҳисобот концерти намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг хотира кечаси ҳам ўтказилди. Тадбир асосан Абдуҳошим Исмоилов "командаси" назоратида ўтгани айтилади. Ушбу кечада Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ артисти ва янги сайланган сенатор Муножот Йўлчиева иштирок этмади. Шу билан бирга, унинг шогирдлари ҳам тадбирда кўринмади. Яна бир гуруҳ Дилнура Қодиржонованинг хотира кечасини Маҳмуджон Тожибоевнинг хотира тадбирига қўшмасликни сўраган. Улар тадбирлар бирлаштирилса унда иштирок этмасликларини билдирганлар. Аммо уларнинг фикри инобатга олинмади, ва икки хотира тадбири бирлаштирилиб ўтказилди. Қарши гуруҳнинг аъзолари эса тадбирда қатнашмади. Тадбирда Дилнура Қодиржонованинг оила аъзолари ва яқин дўстлари иштирок этди. Улар қўшиқчининг ҳали ҳеч кимга ошкор қилинмаган сирли ҳаёти ҳақида сўзлаб беришди. Уларга кўра, ҳофиза тирикчилик учун ҳатто мардикорлик қилган, бозорда тарвуз сотган. Иқтидори туфайли у 20-22 ёшида чақмоқдек ижод оламига кириб келган ва 5-7 йил ичида кўплаб ютуқларга эришган. Бироқ унинг сирли ўлимига алоқадор ҳақиқий айбдорлар ҳамон жазоланмаган. Тадбир ўзи ёмон ўтмади. Четдан қараган одамлар учун гуруҳбозлик сезилмаслиги мумкин. Бироқ, санъат шинавандалари учун саволлар туғилди: нега зал тўлмади? Нега мақомчилардан ойлик олаётганлар узоқ кутилган тадбирда иштирок этмади? 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily