НАВОИЙДА БОШ ШИФОКОР ҲАМШИРАНИ ЎЛАСИ ҚИЛИБ УРДИ
Навоий шаҳридаги Ногиронларни реабилитация қилувчи шифохонада ҳамшира аёвсиз калтакланди.
Бу жиноятни бош шифокор вазифасини бажарувчи Бобожонов Искандар қилгани таъкидланмоқда.
25 ноябрда дўппосланган жабрланувчи Норқулова Муқаддас беҳуш ҳолатда Неврохирургия бўлимида ётқизилган.
Бобожонов Искандар ҳамшира билан иш ўрни масаласида тортишиб қолган.
38 яшар Норқулова Муқаддаснинг иш бўйича барча ҳужжатлари жойида, сертификати ҳам бор.
Лекин бош шифокор вазифасини бажарувчи Бобожонов Искандар унинг иш ставкасини қисқартиришга уринди. Бошлиқ бу ставкани ўзига яқин бўлган ҳамшираларга тақсимламоқчи эди.
Ҳамшира Норқулова Муқаддас шу боис фуқаролик судига мурожаат қилди.
Бобожонов Искандар айнан шу мурожаат сабабли ҳамширага ўчакишиб уни аёвсиз ургани иддао қилинмоқда.
Норқулова Муқаддаснинг боши ёрилган, ички аъзолари шикастланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бу диктатор бош шифокорга нисбатан кескин чора кўриш сўралади.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube