View in Telegram
БУЮК БРИТАНИЯ, ГEРМАНИЯ, АФҒОНИСТОН ВА ЎЗБEКИСТОН НОМЛАРИНИ БИР ҚАТОРГА ҚЎЙГАН 0,90 ГРАММ НАША ТАРИХИ Асли афғонистонлик, бироқ Германия ватандоши бўлган мардум Л.М.Р доимий равишда Лондонда истиқомат қилиб келган. Бу мардум қўлида нақ Германия пасспорти бўлишига қарамасдан Ўзбекистонга қўшни Афғонистондан кириб келишга қарор қилди. 2024 йил 6-сентябрь куни бу сайёҳ Афғонистондаги “Ҳайратон” чегара постидан муваффақиятли ўтди. Бу постдан муваффақиятли ўтишга ўтдию Термиздаги “Айритом” божхона масканида муаммо чиқди. Божхоначилар ундан “гиёҳванд модда борми?” деб сўраган. Сайёҳ Л.М.Р. йўқ деган. Лекин тинтув текширувдан кейин унинг кўк рюкзагидан 0,90 грамм наша топилди. Балки сайёҳ сумкасида наша борлигини буткул унутгандир. Балки 0,90 грамм шахсий истеъмоли учун керак бўлган – бу ҳақида ҳеч қандай эътироф йўқ. Лондонда яшаб юрган Германия ватандоши асл юрти Афғонистондан Ўзбекистонга ўтишда қўлга олинди. Қизириқ туман суди учун 0,90 грамм ҳам наркотик модда контрабандаси ҳисобланади. Нашанинг 0,02 грами экспертизада увол бўлди, қолган 0,88 грам йўқ қилинди. Икки Осиё ва икки Европа давлатларининг номларини кесиштирган сайёҳ 29,920,000 сўм жаримага тортилди. 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily