АНДИЖОНДА БУЗҒУНЧИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛАДИМИ?
Элтуз эшигини бозордан тирикчилик қилиб оила боқаётган инсон қоқди. Унинг нонини “бузғунчи тадбиркор“ яримта қилмоқда.
«Андижон шаҳридаги Жаҳон бозори ва тилла бозорига ўтиш жойида, йўлнинг қатнов қисмида жойлашган ер майдонини ноқонуний қарор билан Ибрагимов Мирзажон эгаллаб дўкон қурмоқда.
Бу жойдан машиналар ҳаракат қилади. Қурилиш хавфсизлик ишларига роия қилинмаган. Қурилиш ёнида машина ва одамлар ўтади.Тепадан бирор нарса тушиб кетса, одамларга шикаст етади.
Ибрагимов Мирзажон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар қурилиш бўлими ходимларини «оғзини» ёпган.
Биз бозорга чиқамиз.Мана шу жойдан тирикчилик қиламиз. Нон ва деҳқончиликларимизни олиб чиқиб сотамиз. Энди эса тадбиркорлар келиб жойларимизни ноқонуний эгаллаб олмоқда. Бу тадбиркорларга чора кўрилиши керак. Тегишли ташкилотлар ўрганиб чиқиши зарур“
Ҳолат бўйича Андижон вилоят прокуратурасидан расмий изоҳ кутамиз.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube