ЯҲУДИЙ РАВВИНИНИ ЎЛДИРГАН УЧ ЎЗБЕК БААДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Бирлашган Aраб Амирликлари (БАА) расмийлари душанба куни бу мамлакатда яҳудий раввинин ўлдиришда гумон қилинган уч нафар шахсни аниқлади.
Айтилишича, улар Ўзбекистондан бўлган.
Гумонланувчилар якшанба куни БААдаги 28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади хавфсизлик хизмати томонидан топилгандан сўнг қўлга олинган.
«Ҳокимиятлар уч жиноятчи шахсининг барчаси ўзбек миллатига мансублигини ошкор қилди», — дейилади БАА ички ишлар вазирлигининг баёнотида.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумонланувчилар 28 ёшли Олимбой Тоҳирович, 28 ёшли Маҳмуджон Абдураҳим ва 33 ёшли Азизбек Камилович сифатида номланган.
Вазирлик, жиноят тафсилоти, ҳолатлари ва сабабларини аниқлаш учун зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
Исроил расмийлари буни антисемитизмга асосланган ва "террорчилик" ҳужуми деб аташди.
Кўп миллатли ва мусулмон аҳолиси устун бўлган Бирлашган Араб Амирликлари хавфсизлик, барқарорлик ва диний бағрикенглиги билан танилган.
Коган БААда бутун дунёда машҳур бўлган «Ҳабад ҳасид» ҳаракати вакили эди.
БАА 2020 йилда АҚШ воситачилигидаги Абраҳам келишувлари доирасида Баҳрайн ва Марокаш билан бирга Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган эди.
БААда яшаётган яҳудийлар сони аниқ эмас, аммо Исроил расмийлари Франс Прессга берган маълумотга кўра, ушбу Форс кўрфази мамлакатида тахминан 2000 га яқин исроилликлар бор ва яҳудийлар жамиятининг сони шу кўрсаткичдан икки баробаргача кўп бўлиши мумкин.
💬Telegram |
📱Facebook |
🐦Twitter |
📱Instagram |
▶️YouTube