Давлат органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан ва тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон фармонига асосан,
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан ва тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни ва қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган:
Аҳолидан:
— жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
—кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини;
— жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлигини;
— олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
— жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлигини;
— жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини;
— фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлигини;
— ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
— олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
— ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни
Тадбиркорлик субъектларидан:
— молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
— тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
— лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлигини;
— давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини;
— қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлигини;
❗️Агарда ҳозирги кунгача давлат органлари ва давлат ташкилотлари томонидан шу каби маълумотлар талаб қилинаётган бўлса, ушбу қонунга асосан тақдим этмаслик ҳуқуқингиз мавжуд.
👉@buxgalterkundaligi