View in Telegram
Алимент ва уни тўлаш тартиби Алимент - бир шахснинг бошқа шахсга мажбуран ёки ихтиёрий равишда тўлайдиган нафақаси. Алимент тўлаш мажбуриятлари асосан никоҳ, қариндошлик, ота-она, фарзандлик, фарзандликка олиш, болаларни тарбияга олиш натижасида келиб чиқади. Алимент тўлаш тартиби "Оила кодекси" асосида тартибга солинади. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Яъни отанинг ҳам, онанинг ҳам мажбурияти тенгдир. 🔰Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг ▪️бир бола учун — 1/4 (тўртдан бир) қисми; ▪️икки бола учун — 1/3 (учдан бир) қисми; ▪️ уч ва ундан ортиқ бола учун — 1/2 (иккидан бир) ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. ⚠️Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. 👉@buxgalterkundaligi
Love Center
Love Center
Find friends or serious relationships easily